«TOSHISSIQQUVVATI» ДУК Тошкент шаҳрида иссиқлик энергиясини (иситиш ва ИСТ)асосий етказиб берувчиси ҳисобланади.
корхона ҳақида

    бирлашманинг асосий фаолияти – иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, сотиб олиш ва транспортировка қилиш, иссиқлик таъминотининг муҳандислик тизимларини эксплуатация қилиш,истеъмолчиларни иссиқлик энергияси билан таъминлаш.

    «TOSHISSIQQUVVATI» ДУК, ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 16.08.1996й.даги 288-сонли қарорига мувофиқ "Тошиссиққуввати" ИЧБ УК ("Таштеплоэнерго" ИЧБ), Тошкент шаҳар Хокимиятининг «Таштеплокоммунэнерго" ИЧБ ва ЎзР Энергетика Вазирлигининг "Таштеплосеть" корхонаси базасида тузилган.


ишлаб чиқариш тўғрисида

    Тошкент шаҳри марказлашган иссиқлик таъминоти тизими, бинолар иситиш тизими ва иссиқ сув таъминоти эҳтиёжлари учун тармоқ сувини иссиқлик ташувчи сифатида ишлатилишини таъминловчи иссиқлик таъминотининг очиқ тизимига эга.

    Иссиқлик манбаларидан шаҳар истеъмолчиларигача иссиқлик энергияси, иссиқлик тармоқларининг икки қувурли тизими бўйича транспортланади. Истеъмолчиларнинг иссиқлик таъминоти тизими боғлиқ схемалар бўйича уланган.


иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш манбалари:

    • «Тошкент иссиқлик маркази» («Таштеплоцентраль» - 1-ИМ, 3-10-ИМ)ДУК 9та йирик иссиқлик марказлари ва иссиқлик энергиясининг тармоққа берилган 90% ишлаб чиқарувчи «Тошкент иссиклик электр маркази» («ТошИЭМ»)АЖ Тошиссиқликэлектр маркази;

    • 3та йирик «TOSHISSIQQUVVATI» ДУК иссиқлик манбалари (2-ИМ, Водник, Саноатэнерго») ва иссиқлик энергиясининг тармоққа берилган 10% ишлаб чиқарувчи 199та маҳаллий қозонхонаси.

    Суммар уланган иссиқлик юкламаси 3532 Гкал/соат. Иссиқлик энергиясининг йиллик берилиши 10,0 млн.Гкал.дан иборат.


Иссиқлик энергияси қурилмаларини хоналарга транспортловчи – иссиқлик тармоқлари:

    «TOSHISSIQQUVVATI» ДУК тасарруфида 1355км канал иссиқлик тармоқлари мавжуд (икки қувурли ҳисоблашда), жумладан 255 км магистрал ва 1100 км тақсимловчи тармоқлар. Ётқизишнинг асосий тури – ерости, иссиқлик тармоқларининг умумий масофасидан 67 %ни ташкил қилади.

     Иссиқлик энергияси истеъмолчиларининг гидравлик режимини ушлаб туриш учун бирлашманинг иссиқлик тармоқларида 68та насос станциялари (улардан 11та режим насос станциялари магистрал иссиқлик тармоқларида), 30мингдан ортиқ тиргакли арматуралар, 4минг сальникли компенсаторлар, 11мингта иссиқлик камералари ва 1656 бошқа объектлар ўрнатилган.


истеъмолчилар биноларининг иссиқликдан фойдаланувчи тизимлари:

     иссиқлик тармоқларига 13177бинолар, жумладан 9174 кўп хонадонли уйлар, 574та даволаш муассасалари, 636та болалар боғчаси, 475умумтаълим мактаблари, 662та ўрта махсус ва олий ўқув юртлари ва 1656та бошқа объектлар уланган.


Бирлашма структураси

    «TOSHISSIQQUVVATI»ДУК структурасига бошқарув аппарати, "Иссиқлик манбалари" Бошқармаси (ИМБ), 12та туман бошқармалари (ТБ), диспетчерлик таъминоти бошқармаси (ДТБ), насослардан фойдаланиш бошқармаси (НФБ), транспорт ва механизмлар бошқармаси (ТваМБ), «Иссиқлик тарқатиш» бошқармаси (ИТБ - 12 та туман бўлимлари таркибида(ТИТБ))ва бошқа хизматлар киради.